Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманлари ҳокимлари бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Чилонзор тумани
Саидқаҳҳор Холхўжаев Чилонзор тумани ҳокими лавозимини тарк этган. У Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимини эгаллаши кутилмоқда.

Холхўжаев муқаддам Марказий банк раиси ўринбосари ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2022 йил августида Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Янгиҳаёт тумани
Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов ҳам лавозимидан озод этилган. У энди Холхўжаев ўрнига Чилонзор туманига ҳоким бўлиб келиши кутилмоқда.

У муқаддам Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган, 2020 йил ноябридан буён Яшнобод туманига ҳокимлик қилаётганди.
Иноғомов ўрнига Лазизбек Пўлатович Темиров Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Лазизбек Темиров 1989 йил Фарғона вилояти Фарғона туманида туғилган. 2012 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2021 йилда эса мазкур университет магистратурасини тамомлаган.
















