Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Авиаташувчилар ва туроператорларга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисми қайтарилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини қайтариш механизмини жорий қилиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Мазкур қарор лойиҳаси билан 2021 йил 1 мартдан 2022 йил 1 июнга қадар ички туризмни оммалаштириш доирасида Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун қуйидаги харажатларнинг бир қисмини қайтариш механизми жорий қилиш таклиф этилмоқда:
- авиаташувчиларга – ички туризм йўналишларидаги авиақатновларда авиачипта нархининг 25 фоизи;
- туроператор ва турагентларга – Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ташкил этилган турлар юзасидан авиа ва темир йўл чипталари нархининг 15 фоизи ҳамда жойлаштириш воситаларининг жойлаштириш бўйича хизматлари (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи.
Шу билан бирга, туроператор ва турагентларга харажатларнинг бир қисмини қайтариш саёҳат амалга оширилган ҳудудлардаги жойлаштириш воситаларида камида бир кеча тунаб қолиш шарти билан тақдим этилиши белгиланган.
Лойиҳага асосан вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Махсус комиссия ташкил этилади ва унга:
- йўловчи ташувчилар, туроператор ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Махсус комиссияга киритган таклифларига асосан субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатновлар йўналишлари ҳамда чипта нархларини белгилаш;
- Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифларига асосан туроператор ва турагентларнинг жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари нархининг энг юқори миқдорини ўрнатиш ваколатлари тақдим этилади.
Лойиҳа қабул қилиниши натижасида республика бюджети маблағлари ҳисобидан 16 млрд сўм ажратилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:02 / 21.05.2026
Меҳмонхоналар учун янги назорат тизими жорий этилади
20:37 / 30.04.2026
Дунёдаги энг йирик авиаташувчи кема рекорд даражадаги миссиядан сўнг уйига қайтади
17:05 / 10.04.2026