Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда юк машинаси тиркамаси билан бирга ағдарилиб кетди
Самарқандда юк машинаси билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Оғир юк ортиб кетаётган юк машинаси йўл четига тиркамаси билан бирга ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, 2021 йил 23 март куни соат 08:05 ларда М-37 Самарқанд–Ашхобод халқаро автомобиль йўлининг 40-километрида Самарқанд–Бухоро йўналишида ҳаракатланаётган юк машинаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг чет қисмига ағдарилиб кетган. Натижада унинг устидаги юклар тўкилган. Мазкур юк машинасида 1 нафар ҳайдовчи бўлган ва содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида унга шикаст етмаган.
Таъкидланишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Оқдарё тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан қонуний тартибда расмийлаштирилган ва юк машинаси ҳамда унинг тиркамаси махсус техникалар ёрдамида ўнглаб қўйилган.



Мавзуга оид
19:25 / 03.07.2026
“Зарафшон дарёсида сув сарфи кескин ошгани сабаб бўлди” – Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилганига изоҳ берилди
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:15 / 01.07.2026
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
17:56 / 30.06.2026