Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йигирмадан ортиқ мамлакатлар раҳбарлари “пандемияга қарши” халқаро шартнома тузиш чақириғи билан чиқди
Бўлажак шартноманинг мақсади хатарлардан огоҳлантириш, ахборот алмашиш, илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, вакциналар, диагностика воситалари ва ҳимоя воситалари ишлаб чиқариш ҳамда тақсимлаш борасида ҳамкорлик қилишдан иборат бўлади.
Дунёнинг 24 мамлакати раҳбари, шунингдек, ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейсус келгусидаги пандемияларга қарши курашишга қаратилган халқаро шартнома тузиш чақириғи билан чиқди.
Ушбу чақириққа қўшилганлар орасида Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Ангела Меркел, Нидерландия бош вазири Марк Рютте, Норвегия бош вазири Эрна Сулберг, Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ва бошқалар бор.
Мазкур чақириқ матни дунёнинг қатор етакчи газеталарида чоп этилди.
"Коронавирус пандемияси ҳамма хавфсизликда бўлмас экан, ҳеч ким хавфсизликда бўлмаслигини қаттиқ эслатиб қўйди. Мамлакатлар биргаликда пандемияларга қарши тайёр туриш бўйича халқаро шартнома устида ишлаши керак, деган фикрдамиз", - дейилади чақириқда.
Чақириқ муаллифларининг фикрича, бўлажак шартноманинг мақсади хатарлардан огоҳлантириш, ахборот алмашиш, илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, вакциналар, диагностика воситалари ва ҳимоя воситалари ишлаб чиқариш ҳамда тақсимлаш борасида ҳамкорлик қилишдан иборат бўлади.
Шунингдек, ташаббусда экологияга ҳам алоҳида эътибор қаратиш таклиф қилинган.
Мавзуга оид
10:33 / 02.11.2024
Пандемиядан кейин одамлар уйдан ташқарида камроқ вақт ўтказадиган бўлди — тадқиқот
20:04 / 20.06.2022
Дунё янги пандемияга тайёр эмас – ЖССТ раҳбари
20:12 / 30.08.2021
ЖССТ ва ЮНИСEФ пандемия шароитида мактабларни ёпмасликка чақирди
22:34 / 19.08.2021