Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакия Россия элчихонасининг уч нафар ходимини мамлакатдан чиқариб юборади
Словакия ОАВнинг ёзишича, бу Братиславанинг Россия ва Чехия ўртасидаги муносабатлар кескинлашишига нисбатан жавоби ҳисобланади.
Братислава Россия элчихонасининг уч нафар ходимини мамлакатдан чиқариб юборади. Бу ҳақда Словакия бош вазири Эдуард Хегер маълум қилди.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, россиялик дипломатлар мамлакатни тарк этиши учун етти кун муҳлат берилган.
Словакия ОАВнинг ёзишича, бу Братиславанинг Россия ва Чехия ўртасидаги муносабатлар кескинлашишига нисбатан жавоби ҳисобланади.
Аввалроқ Чехия Россия махсус хизматларини 2014 йилда ўқ-дори омборхонасидаги портлашга алоқадорликда гумонлаб, россиялик 18 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилганди.
Бунга жавобан Россия ташқи ишлар вазирлиги 20 нафар чехиялик дипломатни «персона нон грата» деб эълон қилди.
22 апрел куни Чехия ташқи ишлар вазири Якуб Кулганек Чехия мамлакатдаги Россия элчихонаси ходимлари сонини Чехиянинг Россиядаги элчихонаси ходимлари сонига тенглаштиришга қарор қилганини билдирди.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026
София Россияга қарши янги чекловларга қарши чиқди
08:22 / 19.06.2026