Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги барча касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар карантинга ёпилади
Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунар мактаби, коллежлар ҳамда техникумлар 2021 йил 27 апрелдан карантинга ёпилади ва дарслар масофавий таълимга ўтказилади. Бу ҳақда вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳридаги коллеж ва техникумларда таълим олаётган ўқувчи-ёшларда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Шу боис, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг қарори тасдиқланган. Унга кўра, Самарқанд шаҳридаги барча касб-ҳунар мактаби ҳамда коллеж ва техникумларда 14 кунлик карантин жорий этилади ва 27 апрелдан бошлаб онлайн таълим бериш тизими йўлга қўйилади.
Қайд этилишича, касб-ҳунар мактаби ҳамда коллеж ва техникумларга кириб-чиқувчилар орасида карантин даврида коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмаса таълим бериш тизими анъанавий йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026