13:16 / 21.04.2021
9078
Самарқандда яна иккита ОТМ карантинга ёпилди

Самарқандда яна иккита олий таълим муассасаси карантинга ёпилган ва ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилган. Бу ҳақда ҳар иккала ОТМнинг ахборот хизматлари хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, мамлакатимизда коронавирус билан касалланиш ҳолати ортиб бораётгани, институт талабалари орасида ҳам COVID-19 юқтириш ҳолатлари аниқлангани сабабли Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд ветеринария медицинаси институти 2021 йил 21 апрелдан 14 кунга карантинга ёпилган. Ўқув жараёнлари масофавий (онлайн) шаклга ўтказилган.

Хабарда ёзилишича, ҳар иккала институтда эпидемиологик вазият барқарорлашгач, анъанавий ўқув жараёнига қайтилади ва бу борада қўшимча хабар берилади.

Маълумот учун, аввалроқ ТАТУ Самарқанд филиали, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги 30дан ошиқ мактаб 14 кунга карантинга ёпилган. Уларда ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилган.

Top