07:57 / 25.06.2021
10968

ИИББ тўхтаб қолган «Америка тепаликлари» аттракциони бўйича изоҳ берди

Тошкент шаҳрида «Америка тепаликлари» аттракционининг тўхтаб қолгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича изоҳ берди.

Қайд этилишича, видеода 2021 йил 22 июнь куни “Anhor” паркидаги аттракционнинг техник кўрикдан ўтказилаётгани тасвирга олинган. 

“Тасвирга тушган одамлар - парк ишчиларидир. Бу вақтда паркда сайр қилувчи фуқаролар бўлмаган”, дейилади изоҳда. 

Маълум қилинишича, бироз вақтдан сўнг аттракционда профилактик ишлар тугагач, у яна ишга туширилади.

Top