Ўзбекистон | 10:10 / 16.07.2021
22911
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус ва пневмония: Янги ҳолатлар сони 800дан ошиқ, яна 4 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 478 кишида коронавирус, 357 кишида пневмония аниқланиб, 4 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 15 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118380 (+478) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 34 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 35 нафари Андижон вилоятида,
  • 16 нафари Бухоро вилоятида,
  • 32 нафари Жиззах вилоятида,
  • 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 14 нафари Навоий вилоятида,
  • 31 нафари Наманган вилоятида,
  • 35 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 19 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 31 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 33 нафари Фарғона вилоятида,
  • 12 нафари Хоразм вилоятида,
  • 62 нафари Тошкент вилоятида,
  • 109 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 357 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 46 нафар,
  • Бухоро вилоятида 15 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
  • Навоий вилоятида 13 нафар,
  • Наманган вилоятида 30 нафар,
  • Фарғона вилоятида 20 нафар,
  •  Хоразм вилоятида 75 нафар,
  • Тошкент вилоятида 32 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 77 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 113261 (+320) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 789 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид