Ғалаба ва мағлубиятлар. Токио Олимпиадасининг энг ёдда қоларли суратлари
8 август куни Токиода Олимпия ўйинлари якунланди. Коронавирус пандемияси туфайли спортчилар ва мухлислар Олимпиадани бир йил кутишди, лекин Токио-2020да (расмий номи) томошабинлар ва Токио аҳолиси кўплаб чекловларга кўнишига тўғри келди. Бу Олимпиада арафасида ташкилий қўмитанинг тўрт вакили ўз интервьюларида эҳтиётсизлик қилиши четлатилиши билан боғлиқ можаролар бўлиб ўтди. Аммо ўйинлар вақтида барибир энг асосийси спорт бўлиб қолди: ғалабалар ва мағлубиятлар, тўсиқларни енгиб ўтиш, атлетларнинг ақл бовар қилмас ютуқлари ҳамда жамоавий руҳ.
Қуйида Токио Олимпиадасининг энг ёрқин суратлари жамланди.

Британиялик яхтачилар Саския Тиди ва Шарлотт Добсон 49er FX классидаги пойгаларда қатнашишмоқда. Мусобақа Фудзияма тоғи фонида бўлиб ўтди. Бразилиялик Мартин Граэл ва Кахена Кунце Олимпия чемпионлари бўлишди.

24 ёшли Виталина Бацарашкина Токиода икки олтин ва кумуш олди. Япониядан қайтган спортчини Омскда рус халқ қўшиғи — «Ведьмак» қўшиғи билан кутиб олишди.

Спорт гимнастикасида АҚШ етакчиси, тўрт карра Олимпия чемпиони бўлган Симона Байлс илк муваффақиятсиз иштирокидан кейин жамоавий кўпкураш бўйича финал вақтида чиқиш қилишдан бош тортди. У буни руҳий ҳолати ёмонлиги билан изоҳлади. Спортчи шахсий кўпкурашда, брусда машқ қилиш ва таяниб сакраш машқларида ҳам чиқиш қилишни истамади. Аммо барибир ходада қилинадиган машқлар бўйича мусобақада қайтди. Зал Байлснинг қайтишини тик турган ҳолда олқишлади. Спортчи бронза медал олди.

Болгариялик Антоанета Костадинова 10 метр масофада пневмотик тўппончадан ўқ отишда иккинчи ўринни эгаллади. У финал сессияси арафасида россиялик Виталина Бацарашкинадан олдинда бўлган бўлса-да, якунда унга ютқазди. Бацарашкина россиялик спортчиларнинг Токиодаги илк олтин медалига эга чиқди.

Нидерландиялик Матье Ван дер Пул маунтинбайкдаги фаворитлардан бири эди. Аммо у Олимпиадада муваффақиятсизликка учради ва совриндорлар қаторидан жой ололмади. Спортнинг бу турида британиялик Томас Пидкок чемпион бўлди.

Россиялик гимнастикачилар 1996 йилдан буён илк марта жамоавий кўпкурашда олимпия олтинини қўлга киритишди. Суратда Артур Далалоян, Давид Белявский, Никита Нагорний ва Денис Аблязин ғалабани нишонлашмоқда. Аблязин Токиода таяниб сакрашда кумуш медал олди, Нагорний эса икки бронзага эга чиқди — шахсий кўпкураш ва тўсиндаги машқларда.

Саблистлар Арон Силадьи (Венгрия) ва Луиджи Самеле (Италия) жамоавий баҳслар яримфиналида. Силадьи ва Самеле шахсий биринчилик бўйича финалда ҳам тўқнаш келишган, венгриялик спортчи уч карра олимпия чемпионига айланган. Жамоавий баҳсларда эса Жанубий Корея вакиллари ғолиб чиқишди, итальянлар кумуш билан кифояланди, венгрларга — бронза.

Токио Олимпиадасида илк бор сёрфинг бўйича ҳам медаллар шодаси ўйналди. Суратда бразилиялик Габриэль Медина учинчи ўрин учун баҳс вақтида. Медина бронзани австралиялик Оуэн Райтга бой берди. Сёрфинг бўйича илк олимпия чемпиони бразилиялик бошқа бир спортчи Итало Феррейра бўлди.

3000 метр масофага тўсиқлар оша югуришда марокашлик Софиян ал-Баккаали ғолиб чиқди.

Япониялик Ҳисаёси Ҳарасава ва чехиялик Лукаш Крпалек дзюдо бўйича +100 кг вазн тоифасидаги яримфинал баҳсида. Крпалек финалга чиқиб, грузиялик Гурам Тушишвилини ҳам мағлуб этган ҳолда олимпия чемпионига айланди. Бронза россиялик Тамерлан Башаевга насиб этди.

Бокс бўйича -91 кг вазн тоифаси вакиллари Мурод Алиев (Франция) ва Фрэйзер Кларк (Буюк Британия) ўртасида ўтказилган чоракфиналда рефери франциялик боксчи бош билан зарбалар бериб рақибни жароҳатлади деб топиб, уни огоҳлантирди, боксчи бундан норозилигини номақбул ҳаракатлари билан ифодалади, якунда у дисквалификация қилинди. Алиев эса норозилигини ифодалаш учун яримсоатдан кўпроқ вақт давомида рингда ўтирди.

100 метр масофага югуриш — Олимпиададаги энг томошабоп йўналишлардан биридир. Рио 2016 ва афсонавий Усэйн Болтни эслаш кифоя. Токиода эса эркаклар ўртасида 100 метр масофага югуриш ҳақиқий шоуга айланди. Италиялик Марсель Жейкобс Олимпия чемпиони бўлди. Жейкобс қарийб 20 йил ичида ушбу масофада олтин олган илк Европа вакили бўлди (тарихда эса биринчи италиялик).

Британиялик Том Дейли Токиода 10 метр баландликдан сувга синхрон сакраш бўйича олтин медал олди. Шунингдек, трибунада ўтирган ҳолда ўз ити учун жемпер тўқиши билан ёдда қолди.

Баландликка сакраш мусобақасида кумуш медал берилмади, лекин икки спортчи олимпия чемпионлари деб тан олинди. Қатарлик Мутаз Баршим ва италиялик Жанмарко Тамбери бир хилдаги уринишлардан фойдаланган ҳолда 2,37 метрлик кўрсаткични қайд этишди. Бронза медали беларус Максим Недосековга берилди, у ҳам 2,37 метрлик нуқтадан ўтганди, аммо у кўпроқ уринишдан фойдаланди.

400 метр масофага тўсиқлар оша югуриш бўйича мусобақа яримфинали ёмғир остида кечди. Финалда об-ҳаво бироз яхшиланди. Америкалик Сидни Маклафлин жаҳон рекордини (51,46 сония) ўрнатган ҳолда олимпия чемпиони бўлди.

Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) филиппинлик Карло Паламга қарши жангни якунлай олмади. Иккинчи раундда боксчиларнинг бошлари тўқнашиб, унинг қоши ёрилгач, рефери жангни тўхтатди, ҳакамлар баҳснинг шу вақтгача йиғилган очколар бўйича ғалабани филиппинлик спортчига беришди.

Австралиялик сузувчи Эмма Маккеон Олимпиада рекордини ўрнатди. У Токиода тўрт олтин ва уч бронза медал қўлга киритди.

Америкалик Тара Дэвис узунликка сакраш бўйича баҳсларда чемпионликка асосий даъвогарлардан эди. Дэвис финалга чиқди, аммо медалсиз қолди. Олимпия чемпионлиги германиялик Малайка Михамбога насиб этди.

Кубалик Михаин Лопес Нуньес 39 ёшга тўлишига икки ҳафта қолганида тўртинчи марта олимпиада ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди. Юнон-рум кураши афсонаси 130 кг вазн тоифасида грузиялик рақибини мағлуб этди ва 4 карра олимпиада чемпиони деган номни қўлга киритди. Бунгача у Пекин, Лондон ва Рио олимпиадаларида ҳам олтин медални ўзиники қилганди.

АҚШ вакили Рейчел Маккой баландликка сакраш бўйича саралаш босқичида. Бу йўналишда олтин медални россиялик Мария Ласицкене ўзиники қилди.

Япония вакили Фуна Накаяма скейтбординг бўйича баҳслар вақтида. У бронза медал билан кифояланди, олтин япониялик бошқа бир спортчи Момидзи Нисияга тегди.

Ямайкалик Хансл Парчмент 110 метр масофага тўсиқлар оша югуриш бўйича финалда ғолиб бўлди. Бу йўналиш фаворитларидан бири, жаҳон чемпиони (2015) ва икки карра Европа чемпиони (2012, 2014 йиллар) россиялик Сергей Шубенков соғлигидаги муаммо туфайли чиқиш қила олмади.

Гандбол бўйича Россия аёллар жамоаси финалда Францияга 25:30 ҳисобида ютқазиб, кумуш медал билан кифояланди. Дарвозабон Анна Седойкина (чапда) бу ўйин унга жуда қийин кечганини тан олди: «Албатта, кумушдан хафа бўлмаслик керак, ҳар қандай медаль қадрли. Бугун кучимиз етмади. Норвегларга қарши ўйинда кўп куч сарфлаганимиз барибир билинди. Бугун жуда оғир ўйин бўлди».

Нидерландиялик атлет Сифан Ҳасан 1500 метрга югуриш бўйича саралаш босқичида рақибларидан бирининг оёғига чалиниб, йиқилиб тушди. Аммо у ўзини йўқотмади ва дарҳол ўрнидан туриб, югуришда давом этди. Якунда маррага биринчи бўлиб етиб борди. Сифан Токио олимпиадасида 1500 метрга югуришда бронза, 5 минг ва 10 минг метр масофага югуриш баҳсларида олтин медалларга сазовор бўлди.

Таиландлик чавандоз Аринадт Чаватанонт отидан йиқилиб тушди.

Изу велодромида 8 август кунги ҳолат: мисрлик пойгачи Эбтиссам Заид Аҳмад италиялик Элиза Бальзамо устидан ўтиб кетмоқда, унинг ёнида польшалик Дарья Пикулик.

Карате бўйича финал баҳсида эронлик Сажад Ганжазода саудия арабистонилик Тариқ Ҳамедининг зарбасидан кейин ҳушини йўқотди. Бу вақтгача Саудия вакили яққол устунлик қилаётган ва унинг ғалабасига шубҳа қолмаганди. Аммо ҳакамлар у рақибнинг бўйин қисмига тақиқланган зарба берган деб топишди ва уни четлатишди, натижада эронлик спортчи беҳуш ҳолатида олимпия чемпионига айланди.
Бокснинг супероғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов барча жангларини ўзига хос тарзда бошлади. У Олимпиаданинг сўнгги кунида ўтказилган финалда америкалик Ричард Торресни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган маблағларидан 95 млн доллар Ўзбекистонга қайтарилган
Ўзбекистон | 15:54
-
Наманганда оилавий боғча тарбиячиси 1,5 ёш боланинг оёғини куйдириб қўйгани айтилмоқда
Жамият | 15:31
-
Россия қўшини Киевга ракета зарбаси йўллади. Қурбонлар бор, ўнлаб кишилар яраланган
Жаҳон | 15:26
-
Генерал Попов 5 йилга қамалди
Жаҳон | 15:09
Мавзуга оид

19:51 / 03.09.2021
Япония бош вазири истеъфога чиқади. Сабаблардан бири - Токио Олимпиадаси

17:26 / 13.08.2021
Олимпиада совриндорлари мураббийлари ва барча иштирокчиларга ҳам пул мукофоти берилади

16:22 / 13.08.2021
Президент хориждан легионер спортчи олиб келиш тажрибаси ўзини оқламаётганини айтди

12:32 / 12.08.2021