Жамият | 19:10 / 10.09.2021
2070
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда «Нексия» ва «Матиз» иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Йўловчи аёл вафот этди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида «Нексия» ва «Матиз» иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида йўловчилардан бири вафот этган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 4 сентябр куни соат тунги 03:00 ларда М39 Алмати–Тошкент–Термиз халқаро автомобиль йўлининг Китоб тумани «Боғбон» МФЙдан ҳудудидан ўтган 1159-километрида «Нексия» ва «Матиз» иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қайд этилишича, фуқаро Э.Э. «Нексия» билан М39 йўлида ҳаракатланиб кетаётиб, туманнинг 22-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби рўпарасига келганида, шу ҳудуддаги Янги Чармгар маҳалласидаги иккинчи даражали йўлдан катта йўлга ҳаракатланиб чиққан фуқаро О.У. бошқарувидаги «Матиз» билан тўқнашган

Оқибатда «Матиз»да йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Ф.О оғир тан жароҳатлари олиб туман тез ёрдам бўлимига олиб кетилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарурий муолажаларга қарамасдан, 6 сентябр куни бемор аёл шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид