Жаҳон | 23:35 / 17.09.2021
15168
1 дақиқада ўқилади

“Толибон” Афғонистоннинг янги конституцияси лойиҳасини тайёрлади – ОАВ

Хабар қилинишича, мамлакат бош қонунида “Афғонистон Ислом Амирлиги”нинг асосий тамойиллари акс этган.

Фото: Reuters

“Толибон” ҳаракати Афғонистон нинг конституцияси лойиҳасини тайёрлади, деб хабар берди Aamaj News агентлиги.

Конституцияда “Афғонистон Ислом Амирлиги”нинг асосий тамойиллари акс этган. Ҳужжат 12 боб ва 179 моддадан иборат. Унда мамлакат қонунлари ва сиёсати фақат ҳанафийлик юриспруденциясига асосланиши кўрсатилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, барча фуқаролар ҳеч қандай чекловларсиз тенг ҳуқуққа эга. Ҳукумат исломий фанларни ривожлантиради ва диний мактаблар ташкил этади.

Афғонистоннинг янги байроғи оқ рангда бўлади. Мамлакатда пушту ва дарий тиллари расмий тил ҳисобланади, мактабларда араб тили ўқитилади.

7 сентябр куни “Толибон” Афғонистоннинг вақтинчалик ҳукумати таркибини эълон қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид