4та давлатда болалар орасида янги респиратор вирус тарқалиши қайд этилди
4та давлат – АҚШ, Британия, Япония ва Швейцарияда болалар орасида кам ўрганилган респиратор-синцитиал вируснинг (RSV) оммавий тарқалиши қайд этилди.
Нью-Йорк шифохоналаридан бирининг болалар юқумли касалликлари бўлими бошлиғи Робия Аганинг таъкидлашича, чақалоқлар ва кичик ёшли болаларнинг RSV билан касалланиш ҳолатлари апрелдаёқ қайд қилинган. Шу сабабли интенсив даволаш бўлимлари бемор болалар билан тўлиб-тошган.
Олимларнинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси RSV тарқалишига таъсир кўрсатган, чунки карантин чекловлари сабабли болаларда ушбу вирусга қарши иммунитет ҳосил бўлмаган. Карантин юмшатилгандан кейин эса унинг авж олиши юз берган.
АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, ушбу вирусга чалинган аксарият болаларда касаллик шамоллаш каби тумов ва йўтал билан енгил шаклда ўтади. Бироқ у баъзи ҳолатларда бронхиолит ҳамда ўпканинг пастки бўлимлари яллиғланишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
18:11 / 11.12.2024
Австралиядаги лабораторияда ўлимга олиб келувчи вируслар солинган юзлаб флаконлар йўқолди
23:12 / 19.10.2024
Гриппга чалинган одам уни қанча вақт давомида бошқаларга юқтиради? Мутахассислар жавоб берди
18:00 / 12.10.2024
Ерда 70 мингдан зиёд номаълум вируслар аниқланди
22:13 / 03.10.2024