Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда машина уриб юборган пиёда шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида Lacetti машинаси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда, пиёда оғир тан жароҳатлари олиб шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 25 сентябрь куни тунда Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўтувчи 4К-307 Шаҳрисабз-Мираки автомобиль йўлининг 14-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Lacetti машинаси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда, пиёда оғир тан жароҳат олиб шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисасининг содир бўлишига аҳоли пунктида йўлнинг ёритиш чироқлари бўлмагани сабаб бўлган.
Қайд этилишича, Шаҳрисабз тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан мазкур йўлнинг ёритилмагани хусусида йўл-таъмирлаш корхонасига тақдимнома киритилиб, баённомалар расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
09:30
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
22:01 / 13.06.2026