«2021 йил 28 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 173409 (+510) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 11 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 12 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Навоий вилоятида,
  • 10 нафари Наманган вилоятида,
  • 32 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 9 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 15 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 31 нафари Фарғона вилоятида,
  • 11 нафари Хоразм вилоятида,
  • 124 нафари Тошкент вилоятида,
  • 227 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бунгача бир неча кун давомида кунлик ҳолатлар сони 400 атрофида бўлаётганди.

Кеча кун давомида: 

  • Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
  • Андижон вилоятида 17 нафар,
  • Бухоро вилоятида 6 нафар,
  • Жиззах вилоятида 15 нафар, 
  • Қашқадарё вилоятида 8 нафар, 
  • Навоий вилоятида 3 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 34 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 27 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
  • Фарғона вилоятида 34 нафар,
  • Хоразм вилоятида 21 нафар,
  • Тошкент вилоятида 201 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 257 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 168359 (+659) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 4 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1234 нафарни ташкил қилмоқда.