00:41 / 01.10.2021
14727

Футзал. Португалия Қозоғистонга қарши драматик баҳсда ғалабага эришиб, ўз тарихида илк бор ЖЧ финалига йўл олди

Футзал бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи финалчи номи ҳам маълум бўлди. 

Қозоғистон ва Португалия миллий жамоалари ўртасидаги ўйин муросасиз тарзда кечди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида қозоғистонликлар ҳисобни тенглаштиришди. Қўшимча бўлимларда жамоалар яна биттадан гол уришди. Пенальтилар сериясида эса Португалия ғалабани илиб кетиб, ўз тарихида илк бор мундиал финалига йўл олди.

3 октябрь куни бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйинда португаллар амалдаги чемпион Аргентина билан тўқнаш келади. Қозоғистон ва Бразилия эса 3-ўрин учун баҳс юритишади.

Футзал бўйича ЖЧ. Яримфинал

Португалия — Қозоғистон 2:2
Пенальтилар серияси — 4:3.
30 сентябрь. Литва
Голлар: Варела (23), Бруно (49) — Нургожин (40), Жуниор (42).

Top