Турнир пешқадами «Реал» Каталонияда «Эспаньол» клуби меҳмони бўлди. Ўйинда де Томас ва Алеиш Видалнинг икки голига жавобан меҳмонлар Бенземанинг голи билан фақат бир марта жавоб бера олишди, холос – 2:1.
Ушбу кутилмаган мағлубият Анчелотти жамоаси учун Ла Лигада мавсумдаги биринчиси бўлди. ЕЧЛдаги «Шериф»га қарши ўйин билан ҳисоблаганда эса мавсумдаги кетма-кет иккинчи мағлубиятга айланди.
Натижада, «Реал» 17 очко билан тўплар нисбатига кўра «Атлетико»ни ортда қолдириб пешқадам сифатида қолди.
Турнир пешқадами «Реал»нинг очко йўқотишидан «Реал Сосьедад» фойдаланиши мумкин эди. Аммо Сан-Себастьян клуби «Хетафе» майдонига сафар қилиб, 1:1 ҳисобини қайд этди.
«Вильяерреал» Данджуманинг дубли эвазига «Бетис»дан устун келган бўлса, «Севилья» «Гранада»га ютқазиб, «Атлетико» ва «Реал»га етиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди. Бу Андалус жамоасининг мавсумдаги илк мағлубияти бўлди.
Ушбу баҳслардан кейин «Реал Сосьедад» 17 очко билан 3-ўринга пастлади. «Севилья» эса 14 очко билан 4-ўринда қолди. «Вильярреал» 11 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Шанба куни турнинг марказий баҳсида «Атлетико» «Барселона»ни мағлуб этганди.
Ла Лига. 8- тур. 2 октябрь
Атлетико – Барселона 2:0
Голлар: 1:0 – 23 Лемар, 2:0 – 44 Суарес.
Атлетико – Облак, Савич, Ҳименес, Эрмосо (Фелипе, 81), Льоренте, Карраско (Лоди, 81), Коке, де Пауль (Триппьер, 46), Лемар, Суарес (Гризманн, 72), Жоау Феликс (Корреа, 72).
Барселона – тер Стеген, Мингеса (де Йонг, 75), Пике, Араухо, Дест (Лангле, 86), Бускетс, Коутиньо (Фати, 64), де Йонг, Нико Гонсалес (Серджи Роберто, 46), Гави (Пуч, 75), Депай.
Осасуна – Райо Вальекано 1:0
Гол: 1:0 – 90 Санчес.
Мальорка – Леванте 1:0
Гол: 1:0 – 74 Анхель Родригес.
Кадис – Валенсия 0:0
Атлетик – Алавес – 1:0
Гол: Рауль Гарсия, 44.
3 октябрь
Эспаньол – Реал Мадрид 2:1
Голлар: 1:0 – 17 де Томас, 2:0 – 60 Алеиш Видаль, 2:1 – 71 Бензема.


















