Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда фуқаронинг хонадонини тунаган ўғриларга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Узун туманида фуқаронинг хонадонини тунаган ўғриларга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 12 октябр куни, Узун тумани Чақар маҳалласида яшовчи, Ш.Ш. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида акаси Ш.И.нинг уйидан номаълум шахслар жами 3 миллион 250 минг сўмлик ҳар хил турдаги электр буюмлари, тикув машинасининг мотори ҳамда «Samsung» русумли телефонни ўғирлаб кетганини билдирган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғриликни Узун тумани Чақар маҳалласида яшовчи К.И. ва Н.С. содир этишгани аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далиллар олинган.
Қайд этилишича, жорий йил 12 октябр куни К.И. ва Н.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в, г» ва 3-қисми «а» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026
Bild: Гелзенкирхендаги банкдан 100 млн евродан ортиқ пул ўмарилган
13:44 / 02.01.2026