Ўзбекистон | 09:37 / 01.11.2021
923
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида октябр ойида 128 та ёнғин содир бўлгани маълум қилинди

Самарқанд вилоятида октябр ойида 128 та ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умид Аҳроров иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинган.

Маълум бўлишича, куз келиб аҳоли хонадонларини иситишга эҳтиёж сезилгач хонадонларда ўрнатилган иситиш печларининг кўздан кечирилмаслиги мўриларни тозалашга бўлган эътиборсизлик ортидан бахтсиз ҳодисалар кўп содир бўлмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилоятида биргина октябрь ойида аҳоли хонадонларида жами 128 та ёнғин содир бўлган. Уларда уч нафар фуқаро турли даражада куйиш жароҳатини олган.

Ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинганда, уларнинг содир бўлишига иситиш воситаларининг назоратсиз қолдирилиши, ёш болалар, электр жиҳозлари ҳамда тармоқларидаги носозликлар ва бошқалар сабаб бўлгани аниқланган.

Мавзуга оид