18:12 / 11.11.2021
39822

2021 йилнинг 9 ойида чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди

2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда янги туғилган ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилган. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: BBC

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 20 570 нафар ўғил фарзандга Муҳаммадали, 21 323 нафар қизга Солиҳа исми берилган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда 9 ойда туғилган 351 897 нафар ўғил ва 326 997 нафар қизга туғилганлик ҳақида гувоҳномалар берилган.

Kun.uz ДХА матбуот хизматидан олган қўшимча маълумотга кўра, жорий йилда қизларга Солиҳа исмидан ташқари Муслима (11 844), Шукрона (8 085), Имона (7 487), Мубина (5 326) исмлари ҳам кўп қўйилган.

Ўғил болалар исмларининг топ 5 талигида эса Муҳаммадалидан ташқари Муҳаммад (12 232), Абдуллоҳ (11 223), Мустафо (9 648), Имронбек (7 950) исмлари ҳам бор.

Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари 2019 ва 2020 йилларда ҳам Ўзбекистонда энг кўп қўйилган исмлар бўлгани маълум қилинганди. Жумладан, 2020 йилда 19 383 нафар ўғил болага Муҳаммадали, 18 616 нафар қизга Солиҳа исми берилган.

Top