Ўзбекистон | 09:33 / 17.11.2021
1295
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда «Жигули» уриб юборган пиёда вафот этди

Самарқанд шаҳрида «Жигули» аввал пиёдани уриб юборган, сўнг йўл четидаги бетон устунга урилган. Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган пиёда вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 12 ноябр куни Самарқанд шаҳри Университет хиёбони кўчасида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Жигули» машинаси ҳайдовчиси тезлик меъёрларини бузган ҳолда ҳаракатланиб келиб йўл четидаги пиёдани уриб юборган. Сўнг машина йўл четидаги бетон устунга урилган. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси ва пиёда оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан пиёда вафот этган.

Мавзуга оид