Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат автомобил салонининг олд қисмига монитор ўрнатишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади
Қонун билан транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга ҳам рухсат берилмоқда.
Сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни маъқуллади.
Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, бир қатор ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар мақбуллаштирилмоқда.
Хусусан:
- транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик ёки муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги;
- йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик;
- паспорт тизими қоидаларини бузганлик;
- фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олганлик ёки ўтказганлик учун жарималар миқдори камайтирилмоқда.
Шунингдек, транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралардан фойдаланишга рухсат бериш назарда тутилмоқда.
Қонун билан транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинмоқда, шунингдек, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш жорий этилмоқда.
Бундан ташқари, қонунда ички ишлар органлари ёки консуллик муассасаси томонидан берилган биометрик паспорт (ID-картаси) мавжуд бўлган тақдирда, ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси талаб этилмайдиган тартиб белгиланмоқда.
Аввалроқ Адлия вазирлиги транспорт воситалари ҳайдовчиларига бир қатор қулайликлар яратишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиққани хабар берилганди.
Мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси ЎзХДП фракцияси йиғилишида муҳокама қилиш жараёнида автомобилда тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш ҳам таклиф этилган, бироқ бу кескин норозиликларга сабаб бўлганди. Адлия вазирлиги лойиҳада бундай таклиф назарда тутилмаганини билдирганди.
Kun.uz’да тезликни оширганда рухсат этилган +5 км/соат нега фақат биринчи ўлчовда қўлланаётгани ҳақида мақола эълон қилинганди.
Мавзуга доир:
Мавзуга оид
19:22 / 14.06.2026
Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
18:45 / 12.06.2026