“TikTok зарарли бўлса, уни фойдали ресурсга айлантириш лозим” — Комил Алламжонов TikTok раҳбарияти билан музокара ўтказди
Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов TikTok компанияси вице-президенти Тео Бертрам билан онлайн учрашув ўтказди. Алламжоновнинг фикрича, TikTok каби платформалар фаолиятини чеклаш эмас, улар билан яқин мулоқотга киришиш барча учун манфаатли бўлади. Томонлар ҳамкорлик қилишга келишиб олишган.

Комил Алламжонов ва Тео Бертрам
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов 15 декабр куни TikTok тармоғи вице-президенти Тео Бертрам билан онлайн учрашганини маълум қилди.
“TikTok зарарли бўлса, уни фойдали ресурсга айлантириш лозим. Шу ва бунга ўхшаш компаниялар фаолиятини чеклаш эмас, балки улар билан яқиндан мулоқот, ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ишлаш ҳамма учун кўпроқ манфаатли ва тўғрироқ бўлади деб ўйлайман. Айнан шу мақсадда бугун TikTok компаниясининг вице-президенти доктор Тео Бертрам ва компаниянинг масъул ходимлари билан жуда самарали онлайн учрашув ўтказдик.
Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдик. TikTok вакилларига тармоқнинг ички нормалари ва айрим тартиб-қоидаларини кўриб чиқиш, уни Ўзбекистон қадриятлари, урф-одатлар ва менталитетимизга мослаш бўйича таклифлар бердим. Улар томонидан бу таклиф албатта инобатга олиниши, бу борада ҳамкорлик, шу билан бирга ўзбек тилини ҳам киритишга тайёр эканликлари маълум қилинди.
PS: Ҳамкорлик бошланди”, – дея ёзди Алламжонов Telegram'даги каналида.
Эслатиб ўтамиз, TikTok – Ўзбекистондаги фаолияти чекланган 5та интернет платформасидан бири. “Ўзкомназорат” 2 июлдан бошлаб TikTok, Twitter, Skype, WeChat ва Вконтакте тармоқларига чеклов қўйганди.
Чекловга мазкур тармоқлар Ўзбекистон фуқароларининг шахсига оид маълумотларни Ўзбекистон ҳудудида жойлашган серверларда сақламаётгани сабаб бўлмоқда. Шу йил 16 апрелдан кучга кирган қонунда шундай талаб белгиланган.
3 ноябр куни юқоридаги важ билан Telegram, Facebook, Instagram, YouTube ва Одноклассники тармоқлари ҳам блокланди ва бу жамиятда кескин резонанс уйғотди. Шу куннинг ўзида бу ҳаракат президент билан келишилмаган ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси топшириғи асосида қилингани айтилди ва тармоқларга уланиш тикланиб, қатор масъуллар ишдан олинди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдаги «Рисовый» бозори кимошди савдосига қўйилди
Иқтисодиёт | 10:02
-
АҚШ Ўзбекистонга ажратиладиган грантни бекор қилди
Ўзбекистон | 09:40
-
Пискентда автомобил салонида қисилиб қолган ҳайдовчи қутқарилди
Жамият | 09:38
-
Bellissimo Pizza дунёдаги энг яхши 5 пицца брендидан бири деб топилди
Ўзбекистон | 09:00
Мавзуга оид

23:52 / 04.04.2025
Трамп TikTokʼнинг АҚШдаги фаолиятини яна 75 кунга узайтиришини маълум қилди

23:40 / 02.04.2025
Amazon TikTokʼни сотиб олишга ариза берди

18:11 / 27.03.2025
TikTok эгаси Хитойнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

21:50 / 13.03.2025