ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, бу ташриф буюрувчи фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Қайд этилишича, боғ атрофида автотураргоҳлар ҳамда тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш чоралари кўрилган. 

Шунингдек, 2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 10 январь кунига қадар Бўстонлиқ туманининг "Амирсой" тоғли дам олиш масканларига олиб борувчи йўлда, хавфсизликни ва йўлнинг ўтказувчанлик имкониятини инобатга олган ҳолда, вақтинча бир томонлама ҳаракатланиш ташкил этилади.

Аввалроқ, Тошкент шаҳридан “Янги Ўзбекистон” боғига бепул автобус қатнови йўлга қўйилганди.