Саакашвили яна очлик эълон қилиш билан таҳдид этди
Аввалроқ Саакашвили Рустави шаҳридаги қамоқхонада очлик эълон қилганди.
Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили унинг ёнига хорижлик шифокорлар қўйилишини ҳамда адвокатлар билан алоҳида гаплашиш ҳуқуқи берилишини талаб қилмоқда. Унинг адвокати Шота Тутберидзенинг сўзларига кўра, акс ҳолда сиёсатчи 6 январ куни очлик эълон қилади.
"Биз Михаил Саакашвилини даволашга Қўшма Штатлар, Украина, Нидерландиядан шифокорлар қўйилишини талаб қиламиз. Бизда Михаил Саакашвили билан якка ҳолда гаплашиш имконияти йўқ, бу адвокат ва унинг ҳимояси остидаги шахс ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади", - деди Тутберидзе.
Саакашвили 29 сентябрда Грузияга яширинча қайтгандан кейин 1 октябрда Тбилисида ҳибсга олинганди. Шундан кейин у Рустави шаҳридаги қамоқхонага жойлаштирилган ва бунга норозилик сифатида очлик эълон қилган.
8 ноябрда у яқинлари ва адвокатлари билан келишилмаган ҳолда қамоқхонадан дастлаб Тбилисидаги турма шифохонасига, 20 ноябрда Горидаги ҳарбий ҳоспиталга ўтказилганди.
У 30 декабр куни ҳоспиталдан яна қамоқхонага қайтарилди.
Мавзуга оид
11:45 / 06.10.2024
“Атиргул инқилоби”дан ҳибсхонагача – Михаил Саакашвили ким эди?
12:21 / 14.08.2024
Гуржистонда собиқ президент 2008 йилги урушда айбланди
22:38 / 06.08.2024
Грузия парламенти спикери Саакашвили афв этилиши мумкинлигини айтди
08:00 / 24.05.2024