Халқ таълими вазири узр сўрашга мажбурланган марҳаматлик ўқитувчилар билан учрашди
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Марҳамат туманида ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Андижон вилоятига борган. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, вазир ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, бугун уларнинг обрўси ва қадр-қиммати давлатимиз сиёсати даражасидаги муҳим масала эканлиги ва уларни обрўсизлантиришга ҳеч ким ҳақли эмаслигини қайд этган ҳамда юз берган ҳолатни устоз шаънини ерга уриш деб баҳолаган.
Учрашув сўнгида ўқитувчиларнинг фикрларини тинглаган вазир улар билан маслаҳатлашган ҳолда мазкур ҳолатга йўл қўйган мутасаддиларга албатта чора кўрилишини алоҳида қайд этган.
Марҳаматда нима бўлганди?
Kun.uz сайтига келган мурожаатга кўра, 4 февраль куни Андижон вилояти Марҳамат тумани 72-ИДУМ ўқитувчилари ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар қаршисида кечирим сўрашга мажбур қилинган.
Манба сўзларига кўра, директор бошчилигида саҳнага чиқариб қўйилган ўқитувчилар ҳокимлик вакиллари топшириғига биноан бош эгиб, «биз айбдормиз», деб ота-оналардан кечирим сўрашган.
Рўй берган воқеа ортидан Андижондаги масъул шахслар бирин-кетин муносабат билдиришиб, педагоглардан узр сўрашди.
Халқ таълими вазирлиги узрбозлик йиғилиши бўйича ўтказилган текшириш жараёнида тўпланган материалларни Бош прокуратурага юборди.
Мавзуга оид
14:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири МДҲ бош котиби билан учрашди
12:10 / 23.10.2024
Ташқи ишлар вазири ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
13:10 / 02.10.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири UNCTAD бош котиби билан учрашди
13:30 / 30.09.2024