Энергетика соҳасида фаолият юритувчи аёллар шижоати ўрнакка лойиқ
“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти мамлакатимиз саноатининг муҳим тармоқларидан ҳисобланади. Тизим корхоналари республикамиз эҳтиёжи учун зарур бўлган иссиқлик ва электр энергиясининг 90 фоизини ишлаб чиқаради.
Бугунги кунда акциядорлик жамиятида ўн мингдан ортиқ ходим фаолият юритмоқда, шундан икки ярим мингга яқини хотин-қизлардир. Улар турли лавозимларда ва вазифаларда, жумладан, механик, муҳандис, созловчи, кран машинисти каби аёллар учун енгил бўлмаган касблар ва ишларда меҳнат қилмоқда.
Шундай жонкуяр, серғайрат ходимлардан бири бўлган, ёшлигида ўқитувчилик касбини эгалламоқчи бўлган сирдарёлик Барно Пардаева тақдир тақозосига кўра “Сирдарё ИЭС” АЖда кран машинисти сифатида фаолият юритмоқда.
- Кранда ишлаш учун доимо диққат-эътибор, ҳушёрлик, юқори даражадаги малака зарур. Айниқса, 32 метр баландликда қурилмалар устидан юк олиб ўтиш, ўта оғир ва катта ўлчамдаги юкларни силжитиш, тунги ишлар эса – масъулият ва дадилликни, юкни илдирувчи ходимларга талабчан бўлишни талаб қилади. Шу билан бирга, диққатни жам қилиш учун ишга доимо руҳан ва жисмонан тайёр бўлиш муҳим. Акс ҳолда бу иш жараёнида жиддий кўнгилсизликларга олиб келиши мумкин. Ҳар куни масъулиятли вазифамни бажаришга киришар эканман, жамоадаги менга нисбатан бўлган ишонч ва эътиборни доимий ҳис қиламан, - дейди Барно Пардаева.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимиз аёлларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали барча жабҳаларда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимояланиши ҳамда ижтимоий муҳофазаси масаласида қабул қилинган 20 дан ортиқ фармонлари ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ марказий аппарати ва тизим корхоналарида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, муносиб рағбатлантириш, қийин ижтимоий вазиятда бўлган аёлларга психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, аёлларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли масалаларни таҳлил қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг, хусусан, кам таъминланган, кўп болали, боқувчисини йўқотган, ногирон аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, аёллар, айниқса ёш қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, акциядорлик жамияти томонидан ходимларнинг, шу жумладан, аёлларнинг малакасини ошириш мақсадида Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги тасарруфидаги Петербург энергетика малака ошириш институти билан йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида йил якунига қадар тизим корхоналарида фаолият юритаётган 20 нафар хотин-қизларнинг малакаси оширилиши белгиланган.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимида корхона маблағлари ҳисобидан тавсияномалар асосида 30 нафар ишчи-аёл ходимлар олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқдалар, бундан ташқари тизимдаги 2 та Ширин ва Нишон энергетика коллежларида 50 нафар аёл ишчи-ходимлар сиртқи таълим олмоқдалар.
Ўтган 2021 йилда ИЭС ва ИЭМларда ишлаб келаётган 1000 нафардан ортиқ хотин-қизларга соғломлаштириш сиҳатгоҳларида дам олиб, саломатликларини тиклашлари учун йўлланмалар берилди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида йил бошидан буён 1500 дан ортиқ аёлларнинг Самарқанд, Бухоро Хоразм каби шаҳарларнинг тарихий масканларига саёҳати уюштирилиб, уларнинг маънавий ҳордиқ чиқаришига ҳисса қўшилди.
Бугун 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва тизим корхоналарида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда иштирок этганлар машаққатли ва шарафли бўлган энергетика соҳасида елкама-елка ишлаб келаётган хотин-қизлар иссиқлик электр энергетикаси тизимининг ишончли устунлари эканини қайд этиб ўтдилар. Давлатимиз раҳбари айтганларидек, жамият ҳаётида олиб борилаётган ҳар қандай ишнинг бош мақсади – жамиятимизда аёлларнинг мавқеини оширишга қаратилганига алоҳида урғу берилди.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:36 / 27.04.2024
Иссиқлик электр станцияларидаги давлат улуши сотилади
22:30 / 27.10.2023
Куз-қиш мавсумида ИЭС томонидан 27,6 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган
10:37 / 21.02.2023
“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2022 йил натижалари эълон қилинди
19:00 / 19.01.2023