Ўзбекистон | 18:21 / 16.02.2023
8792
2 дақиқада ўқилади

2026 йилгача умумий қуввати 4633 МВт бўлган 3 та ИЭС ишга туширилади

Сирдарё ва Сурхондарёда хорижий компаниялар билан ҳамкорликда йирик энергетика объектлари қурилади.

Энергетика вазирлиги 3 йил давомида ишга туширилиши режалаштирилган иссиқлик электр станциялари (ИЭС) тўғрисида маълумот берди.

2023 йил якунига қадар Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут тумани ҳудудида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

2026 йил якунига қадар Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида Германиянинг «Siemens Energy», Франциянинг «EDF», Нидерландиянинг «Stone City Energy» компаниялари томонидан қуввати 1560 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

2026 йилда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида «EDF» (Франция), «Nebras» (Қатар), «Sojitz Corporation» (Япония) ва «Kyuden International Corporation» (Япония) компаниялари консорциуми томонидан қуввати 1573 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

Маълумот ўрнида, сўнгги 4 йилда тўғридан тўғри инвестициялар асосида жами қуввати 6007 МВт бўлган 9 та иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан битимлар имзоланган. Ушбу лойиҳалар доирасида 2022 йилда умумий қуввати 1 374 МВт бўлган 6 та ИЭС ишга туширилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид