Ушбу янгиликни кўплаб ОPPО фойдаланувчилари кутишаётган эди. ОPPО Ўзбекистоннинг ижтимоий тармоқларида ҳам кўп берилаётган савол бу:
– “Қачон Reno сериясининг янги моделларини олиб келасизлар?”
Ва ниҳоят, OPPО фахр билан сизга Reno7 смартфонини тақдим этади!
Reno7 ўзининг сегментида энг яхши камерофон ҳисобланади. Тасвирлаш технологияси, инновацион дизайн, ишлаш самарадорлиги ва ColorOS 12 устида кўплаб ишлар олиб борилгани сабаб, Reno7 сизга беҳисоб имкониятларни тақдим эта олади.
Энг асосийсидан бошлаймиз. Камера.

Reno7 сунъий интеллектга эга учталик камера билан жиҳозланган бўлиб, асосий камераси 64 МP, Bokeh объективи 2МP ва 15х, 30х даражада катталаштира оладиган микрообъектив 2 МP.

32 Мегапикселли олд камераси эса ОPPО ва Sony билан биргаликда эксклюзив ишлаб чиқилган ултра-сезгир IМХ709 сенсори билан жиҳозланган. Одамлар орасида эса у аллақачон “Мушук кўзи” номини ҳам олишга улгурган.
Унинг ўзига хослиги шундаки, у стандарт PGB сенсорини эмас, балки янги авлод PGBW сенсорини ишлатади. RGBW қизил, яшил, кўк пикселлардан ташқари, оқикселларга ҳам эга бўлиб,сенсорнинг ёруғлик қабул қилиш даражасини оширади, шовқин даражасини камайтиради. Бу эса ёруғлик кам муҳитда ҳам ёрқин ва аниқ тасвирларни яратиш имконини беради.

Bokeh Flare Portre режими Reno7’нинг асосий ва олд камерасида ҳам мавжуд бўлиб, бизнинг мукаммаллаштирилган алгоритмларимиз орқа фонни аъло даражада хиралаштиради ва DSLR камера даражасидаги ажойиб суратлар яратишингизга ёрдам беради.

Мукаммал селфиларни яратиш мақсадида Selfie HDR режими ва IМХ709 сенсори сабаб камера орқа фон қоронғилигини билса, автоматик равишда ёруғликни тўғри созлашга ёрдам беради.


















