OPPO компанияси билан бирга биз смартфонни тез қувватлаш ёрдамида ҳаёт йилларини қандай тежаш мумкинлиги, ҳамда 67 Вт кучга эга тез қувватлаш функцияси бошқаларига қараганда қандай афзалликларга эга эканини кўриб чиқдик.

Бугунги ҳамма нарса жадал ривожланаётган ва ҳамма қаергадир шошиб яшаётган бир даврда, вақт энг қимматли манбага айланди. Кунлар ўтгани сари у ҳам камайиб бормоқда. Буни эса ҳеч ким қабул қилолмайди, чунки ҳамма ҳам ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан тўлиқ завқ олиб улгуришни истайди. Атрофимизда эса қимматли вақтни ўғирлайдиган омиллар тобора кўпайиб бормоқда. Масалан, қўлимиздаги гаджетлар доимо эътиборни ўзига тортиб, уларни қувватлантириш учун ҳам кўп вақт сарфлашга мажбур қилади.

OPPO компанияси билан биргаликда биз смартфонни тез зарядлаш ёрдамида ҳаёт йилларини қандай тежаш ва 67 Вт кучга эга бўлган тез қувватлаш имконияти бошқа қурилмаларга қараганда қанчалик яхши эканини кўриб чиқдик.

Тез қувватланиш зарарлими?

Албатта йўқ. Смартфонни қувватлантириш қанчалик тез бўлса, батареяни алмаштириш учун телефонни тез фурсатда устахонага олиб бориш керак бўлади деган фикр бор. Бундай xаёллар бир неча йил олдин тўғри эди. Аммо ҳозирда OPPO каби йирик смартфон ишлаб чиқарувчилари тез қувватлаш технологияларини шу даражага етказишдики, аккумулятор хавфсизлиги ҳақида ташвишланишга ҳожат қолмади.

Шу тариқа, тез қувватланиш функциясини кўтара оладиган смартфонлар дастлаб тез зарядланади, тахминан 50% гача батареяни жуда тез тўлдиради. Сўнгра ярмидан кейин тезлик пасайиб, аста-секин стандарт қийматларга қайтади. Шу тариқа, батарея кучини йўқотмайди, бу эса смартфонни тез заряд қилиш имконини бериб, батареяни алмаштиришдан эгасининг вақтини ва пулини тежайди.

Нима учун смартфонни тез зарядлаш бу қадар муҳим?

Вазиятни тасаввур қилсак: эрталаб телефонларда будилник жиринглайди, уни ўчириб, смартфонни қувватлантиришни унутганингизни эслайсиз. Бундай вазиятда нима қилиш керак? 25−30 Вт қувватни кўтара оладиган смартфонга эга фойдаланувчи телефони тўлиқ қувватланишини кутиши натижасида ишга ёки ўқишга бир-икки соат кеч қолишига тўғри келарди.