Самарқандда ЙПХ ходимлари қаршилик кўрсатган ҳайдовчига электрошокер қўллади
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳайдовчи ЙПХ ходимининг погонини юлиб олиб, уни уриб тан жароҳати етказгандан сўнг уни тўхтатиш учун бошқа бир ходим электрошокер ишлатган.
Маълум қилинишича, 2022 йил 31 май куни соат 08:35да вилоят ИИБ ЙПХнинг икки нафар инспектори Паст Дарғом туманида жойлашган «Жума деҳқон бозори» олдида 3.27 йўл белгиси таъсири остига қўйилган транспорт воситаларини планшет мосламасига расмга тушираётганда уларнинг ёнига шу туманда яшовчи фуқаро А.Ч. келиб, «нима сабабдан машинамни фотосуратга олдинг?» деб тортишган.
Тортишув давомида А.Ч. инспекторлардан бирининг погонини юлган ва уни уриб тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг фуқаро А.Ч. томонидан содир этилаётган қаршилик ҳолатини тўхтатиш учун инспекторлардан бири хизматда фойдаланиш учун берилган электрошокер мосламасини фуқаронинг чап елка соҳасига қўллаган.
Паст Дарғом тумани тиббиёт бирлашмасининг шу кундаги маълумотномасига кўра, фуқаро А.Ч.нинг чап қўл елка қисмида тери усти қизариши жароҳати мавжудлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат бўйича Пастдарғом туман прокуратурасининг хизмат текшируви ўтказиш ҳақидаги хати ва ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармасининг маълумотномаси асосида вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан 7 июнь куни хизмат текшируви ўтказилган.
Текширув давомида РСТEИАМ Самарқанд филиали СТE бўлимининг 1 июнь кунидаги 1399-сон эксперт хулосасига кўра, ЙПХ инспекторининг танасида турли даражадаги тан жароҳатлари борлиги ва улар ўтмас қаттиқ жисмлар таъсирида етказилгани, ушбу жароҳатлар “енгил соғлиқ бузилишига сабаб бўлган тан жароҳатлари” гуруҳига кириши, етказилган вақти 31 май кунига тўғри келиши мумкинлиги кўрсатилган.
Хизмат текшируви давомида, ЙПХ инспекторлари ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари асосида ҳаракат қилгани бўйича хулоса қилиниб, хулоса ва тўпланган ҳужжатлар Паст Дарғом тумани прокуратурасига юборилган.
2022 йил 7 июн куни фуқаро А.Ч.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда Паст Дарғом тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ, Самарқанд шаҳрида ППХ ходимлари хорижлик сайёҳларни тунги вақтда юргани учун тўхтатиб, паспортларини кўрсатишганига қарамай ИИБга олиб борган, бунга мажбурлаш учун электрошокер қўллаганди.
Ушбу ҳодиса омма орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ва охир-оқибат сайёҳларга электрошокер қўллаган икки нафар ППХ ходими ишдан олиниб, уларнинг раҳбарларига интизомий жазо чоралари қўлланганди.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қидирув-қутқарув операциялари учун киборг-қўнғиз яратилди
Фан-техника | 20:08
-
Фермерларни янги жазо ва мажбуриятлар кутмоқда. Қонун лойиҳаси депутатлар баҳсига сабаб бўлди
Иқтисодиёт | 19:24
-
Таниқли турк ошпази Бурак Ўздемир Bektemir Residence’да ресторан очмоқда
Ўзбекистон | 19:00
-
Парижда 100 йиллик тақиқдан кейин Сенада чўмилишга рухсат берилди
Жаҳон | 18:52
Мавзуга оид

08:25
Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

11:37 / 04.07.2025
Самарқанд нўхатшўраги географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

12:10 / 03.07.2025
Самарқандда экспортни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағни ўзлаштирган мансабдорлар аниқланди

19:07 / 01.07.2025