Ўзбекистон | 10:00 / 05.07.2022
10568
2 дақиқада ўқилади

Биржада илк бор синтетик дизель ёқилғиси сотилди

Фото: ЎзРТХБ

Жорий йил 4 июлда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг биржа савдолари орқали илк бор GTL дизель ёқилғиси сотилди.

Биржа савдоларида мазкур синтетик суюқ ёқилғининг сотувчиси сифатида Uzbekistan GTL заводи иштирок этди. Сотувчи корхона томонидан очиқ биржа савдоларига 660 тонна GTL дизель ёқилғиси қўйилди ва ундан барча ҳажми сотилди.

Ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра синтетик дизель ёқилғисининг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 324,7 минг сўмни ташкил қилди. Биржада GTL дизель бўйича шаклланган котировка унинг бошланғич нархи (15 050,0 минг сўм)га нисбатан 1,8 фоизга ўсди.

GTL дизели юқори техник кўрсаткичларга эга ва таркибида олтингугурт миқдори деярли нолга тенг бўлган, атмосферага жуда кам миқдорда ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи маҳсулотдир. GTL дизелини дизель двигателларида соф ҳолда ёки уни аралаштириш учун хомашё сифатида қўллаш мумкин.

“ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими

Мавзуга оид