Ўзбекистон | 19:43 / 10.09.2022
34857
2 дақиқада ўқилади

Ўқишни кўчирувчилар учун ҳам супер-контракт очилди

Фото: Kun.uz

Хориждан ва Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишини давлат ОТМларига кўчириш учун ариза берган ва тестда ўтиш балини ололмаган талабгорлар ҳам, агар ўзлари хоҳласа, супер-контракт асосида ўқишлари мумкин.

Бу ҳақда маълум қилган блогер Хушнудбек Худойбердиевга кўра, тез орада юқоридаги тоифа абитуриентларга супер-контракт учун онлайн ариза юбориш ва шартнома олиш имкони яратилади. Бунинг учун ОТМга бориш шарт эмас.

Шунингдек, “переводчилар” учун ҳам супер-контрактга 10% чегирма бериладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин ҳам супер-контракт бўйича янги тартиблар белгиланган эди:

  • ўзи танлаган 1-йўналишига киролмай, лекин 2-, 3-, 4– ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган абитуриентларга ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишга рухсат берилди;
  • бешала йўналишда ҳам имтиҳондан йиқилган абитуриентлар эса бу бешта йўналишнинг исталган биттасида супер-контрактда ўқиши мумкин бўлди.

Мавзуга оид