Ўзбекистон | 17:06 / 24.09.2022
22228
1 дақиқада ўқилади

Расул Кушербаевни онасидан сўккан фуқаро жаримага тортилди

Жиноят ишлари бўйича Бойсун тумани суди депутат Расул Кушербаевни онасидан сўккан фуқарони БҲМнинг ўттиз баравари (9 млн сўм) миқдорида жаримага тортиш ҳақида  қарор қабул қилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев 6 сентябрь куни ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали видеомурожаат йўллаб, унда сурхондарёлик фуқаро уни онасидан сўкканини маълум қилганди.

Кушербаевнинг ёзишича, 23 сентябрь куни  жиноят ишлари бўйича Бойсун тумани судида мазкур ҳолат бўйича иш кўриб чиқилган.

“Суд С.Султоновни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан БҲМнинг ўттиз баравари (9 млн сўм) миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилди.

Якунида менга фуқаролик суди орқали ҳуқуқбузар С.Султоновдан маънавий зарар ундиришим мумкинлиги тушунтирилди.

Ҳақорат жавобгарликка сабаб бўлади, ҳақоратдан тийилайлик!” дейди депутат.

Мавзуга оид