Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ҳарбий комиссар «қисман сафарбарлик»даги хатолари учун ишдан бўшатилди
Магадан области ҳарбий комиссари Сергей Барановский ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилди.
Област губернатори Сергей Носовнинг РИА «Новости»га айтишича, бунга «қисман сафарбарлик» вақтида ҳарбий комиссарлик йўл қўйган «хатолар» сабаб бўлган. Бу - Россияда «қисман сафарбарлик» эълон қилингандан кейин биринчи шундай ҳолат.
Давлат ахборот агентлиги хатолар айнан нимадан иборат бўлганига аниқлик киритмаган.
«Колима.ру» минтақавий портали, хусусан, чақирув қоғози ҳарбий хизматга бормаган, жанговар тажриба ва ҳарбий ихтисосликка эга бўлмаган, шунингдек, соғлиғи ва ёши бўйича чекловларга эга бўлган эркакларга ҳам топширилгани ҳақида ёзган.
Бундан олдин Россиянинг Иркутск области Уст-Илимск шаҳрида ҳарбий комиссариатга чақирилганлардан бири ўт очганди. Чақирув комиссияси раҳбари оғир яраланган.
Россияда сафарбарлик эълон қилингач, ҳарбий комиссариат биноларига ўт қўйиш ҳолатларининг янги тўлқини бошланди. 21 сентябрдан буён камида 11 та шундай уриниш қайд этилган; бир қанча маъмурий бинолар ҳужумга учраган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20 / 17.06.2026