Жамият | 15:39 / 07.11.2022
23259
3 дақиқада ўқилади

Клён қандай дарахт? “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси мутахассиси фикри

Сўнгги вақтда Ўзбекистонда экологик вазиятнинг кескинлашуви дарахтларга нисбатан аёвсиз муносабат натижаси дея талқин қилинмоқда. Дарахтларни кўпайтириш ва уларни экишда табиий иқлим шароити билан ҳисоблашиш кераклиги, яъни кўп сув талаб қиладиган арчалар ўрнига бошқа дарахтлар (каштан, қайин, заранг (клён), лола дарахти) ни кўпайтириш таклифи берилди.

Қибрай тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Тиллавой Абдуваҳобов заранг дарахтини экиш ва парваришлаш ҳақида тавсиялар берди:

“Биз кўриб турган дарахт клён дарахти кўчати, манзарали дарахт бўлиб, 5 йиллик кўчат. Буни ҳозир экишдан олдин, ёнидаги ён шохларини олиб ташлаймиз, кўкаришга бунинг кучи етмайди. Шунинг  учун ҳам олиб ташлаймиз. Бу дарахтнинг илдизига қараб чуқурча қазиб оламиз. Яъни чуқурчанинг ҳажми камида бир 50 см бўлиши керак, чуқурчани қазиб олгандан кейин, дарахтнинг илдизига қараб туриб, илдизиниям ортиқча шохларини кесиб ташлаш эҳтимоли бўлади. Чуқурчанинг тагини кенгроқ қиламиз. Чунки илдиз ривожланиши учун чуқурчанинг таги кенгроқ бўлиши керак. Бундай дарахт кўчатлари асосан шаҳар кўчаларига, йўл ёқаларига, хиёбонларга, сув танқисроқ бўлган жойларга экилади. Сувга чидамли дарахт ҳисобланади.

Ниҳолни мўлжаллаб кўрамиз. Агар илдизлари бунга тўғри келмаса, илдизлариниям қисқартириш мумкин. Дарахтимиз илдиз бўғзи ер сатҳига тўғри келиши керак. Мана шундай ҳолатда биз кўмишимиз керак. Мана ҳозирги дарахт кўчати экиш вақтимизда ёмғир ёғяпти, албатта, кўчат экиш пайтида ердаги намлик катта фойда келтиради. Ер  қанча нам бўлса, дарахтнинг кўкариши шунча яхши бўлади.

Тупроқни босиш керак, кейинчалик буни суғоришимиз учун атрофини чуқурча қилишимиз керак, қуйилган сувларимиз чиқиб кетмаслиги учун.

Нина баргли дарахтлар экишда, албатта, уни коми билан экилади. Чуқурчалар 60 см, 70 смгача бўлади. Коми билан экилган дарахтни коми бузилмаслик керак. Коми дегани, тагидаги тупроқ. Нина баргли дарахтларни иложи борича совуқ кунларда шу вигитация даври тугаганидан кейин экиш тавсия этилади. Нина баргли дарахтларнинг яна битта нарсасига аҳамият беришимиз керак, буларни ўша қуёшчиқар ва қуёшботар тарафларига, ўша қуёшботар тарафига дарахтни олингандан кейин бирор мато бойланади ва олиб экилганда яна ўша тарафи қуёшботар тарафга олиб экилади.

Бу дарахтларни иссиқ кунларида хафтасига бир марта суғориш тавсия этилади. Кўкарувчанлик ҳолатини сақлаб қолади. Юртимизда 20 октябрдан1 декабрга қадар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ойлиги бошланди. Азиз юртдошлар, ҳаммамиз бирлашиб юртимизни яшил маконга айлантирайлик”.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Ⓣ

Мавзуга оид