Афғонистондаги аёллар таълим олиш имкониятидан босқичма-босқич маҳрум қилинмоқда.
“Толибон” ҳаракати 20 декабр куни афғон аёлларига университетларда ўқиш тақиқланганини маълум қилди. Таълим вазирлиги баёнотига кўра, аёлларнинг университетларга киришига чеклов зудлик билан ва муддатсиз кучга киради.
Ўтган йили “Толибон” қизлар ўрта мактабларнинг катта синфларида ўқишини тақиқлаган эди.
Уч ой олдин Афғонистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди, ўқишга кирганлар орасида минглаб ёш аёллар ҳам бор эди. Бироқ улар ўрганиши мумкин бўлган фанлар ва касблар чегараланганди: ветеринария, муҳандислик, иқтисод ва қишлоқ хўжалиги аёллар учун тақиқланди, журналистикага эса қаттиқ чекловлар қўйилди.
21 декабр куни пойтахт Кобулда баъзи аёллар норозилик намойишлари ўтказди.
“Бугун биз қизлар университетларининг ёпилишига қарши бўлиб, Кобул кўчаларига чиқяпмиз”, деди Афғонистон аёллари бирдамлик гуруҳи аъзолари.
Бироқ кичик намойишлар расмийлар томонидан тезда бостирилди.
“Толибон” бу билан ўзгармаганини яна бир бор исботлади. Улар аёлларнинг таълим ва ижтимоий ҳаётда иштирокини чеклашдек қаттиқ тақиқларни жорий қилди. Халқаро жамоатчилик бунга жиддий эътибор бериши керак”, дейди афғонистонлик талаба қизлардан бири.
Нангарҳар университетининг тиббиёт йўналиши талаба йигитлари толибларнинг бу қароридан норозилигини ифодалаб, аёлларга бирдамлик сифатида имтиҳонларни бойкот қилди. Улар “Толибон”дан афғон аёлларини университетга қайтаришни талаб қилиб, имтиҳонлардан чиқиб кетишган.
Афғон ёзувчиси ва инсон ҳуқуқлари фаоли Шафиқа Кҳпалвак қизларга таълимни тақиқлашни инсониятга нисбатан жиноят деб
















