Муртазо Қаршибоев Маматқулович Ўзбекистон президентининг спичрайтери ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Тайинловга қадар Муртазо Қаршибоев Президент администрациясида шуъба мудири лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси – спичрайтер Хайриддин Султонов ҳисобланади. Ёзувчи бу лавозимда узоқ йиллардан буён ишлаб келади.