Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўп қаватли "дом"ларда ҳисоблагич ўрнатмасдан газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Қарши шаҳрида кўп қаватли турар жой биноларда ҳисоблагич ўрнатмасдан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
«Ўзэнергоинспекция» Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят департаменти ва «Ҳудудгаз Қашқадарё» билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Қарши шаҳрида жойлашган «У. Б. Т.» МЧЖга қарашли кўп қаватли турар жой бинолари газ ҳисоблагич ўрнатмасдан табиий газ қувурига уланиб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 86 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026