Композит давлат хизматлари
Илгари юртдошларимиз фарзандли бўлгач, ФҲДЁ бўлимлари эшикларида сарғаяр, узундан узоқ навбатлар камлик қилганидай чақалоққа гувоҳнома олиш учун ходимларнинг қош-қовоғига қараб муомала қилишга мажбур бўлишарди.
Қолаверса, кўрсатиладиган хизматлар прейскуранти оммадан сир тутилгани боис бир хил хизмат учун турли жойда ҳар хил тўлов ундириларди. Илгари биров билиб, биров билмай қоладиган бундай ишлар ижтимоий тармоқлар оммалашгани ортидан фош бўла бошлади.
2020 йилдан туғилиш билан боғлиқ барча давлат хизматлари умумлаштирилди, яъни композит хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Бунда биргина ариза юбориш орқали 6 та хизматдан фойдаланиш мумкин бўлади:
- туғуруқхонадан бола туғилганлиги тўғрисида маълумотнома бериш;
- ФҲДЁ бўлимида бола туғилганлигини қайд қилиш;
- болани отаси ёки онасининг доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйиш;
- фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш;
- поликлиникага рўйхатга қўйиш;
- болани мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш.
Композит давлат хизматлари кўрсатилишининг йўлга қўйилиши билан 15 дан ортиқ ҳужжат қисқариб, 4 та идорага боришга, фуқароларнинг эшикма-эшик сарғайиб юришларига барҳам берилди. Бу эса Тошкентда яшаётган вилоятликларга ўнга яқин ҳужжатларни пойтахтнинг ўзида олиш имконини берди.
2023 йилнинг 1 январидан бошлаб эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун ФҲДЁга бориш талаб этилмайдиган бўлди, туғуруқхонанинг ўзида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага тенглаштириладиган QR-кодли маълумотномани олиш мумкин. Ҳозирча Тошкентда жорий этилган бу тартиб 1 июндан бошлаб бутун республика ҳудудида














