Жамият | 18:02 / 11.07.2024
4759
2 дақиқада ўқилади

Ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари учун манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш кўникмаларини оширишга қаратилган семинар ўтказилди

Фото: Адлия вазирлиги

Transperensy international нинг 2023 йилги коррупцияни қабул қилиш индексига кўра, 180 та давлат орасида Ўзбекистон 33 балл билан 121-ўринни эгаллади. Мамлакат балларини 2 тага ошириб, ўрнини 5 поғонага яхшилашга муваффақ бўлган.

«Дарҳақиқат, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш билан боғлиқ ҳуқуқий механизмлар такомиллаштирилиб, бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул килинмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонуни ҳуқуқни қўллаш амалиётида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва тартибга солиш мақсадига қаратилгани билан аҳамиятлидир», дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Сирдарё вилоят ҳокимлигида туман шаҳар ҳокимлари ва ҳоким ўринбосарлари иштирокида ташкил этилган семинарда мазкур қонун мазмун-моҳияти хусусида сўз борди. 

Тадбирда Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев томонидан ушбу қонуннинг мақсади ва амал қилиш соҳаси, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни давлат томонидан тартибга солиш, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ошкор этишга ва манфаатлар тўқнашувини аниқлашга доир чоралар ҳақида батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, мулоқотда коррупцияга оид ислоҳотларни бирдек таъминланишига барча бирдек масъул экани таъкидланиб, манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бермаганлик учун белгиланган жазо чоралари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Тадбирда коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини янада такомиллаштириш, ҳудудда содир этилган коррупцион ҳолатларни ҳудудий кенгашлар йиғилишларида мунтазам муҳокама қилиб бориш, рейтинг натижаларини яхшилаш бўйича масъулларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ва унинг оқибатлари тушунтирилиб, огоҳлантирилди.

Мавзуга оид