Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилмоқда
10 июл куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.
Ялпи мажлисда Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев томонидан қонун лойиҳасида назарада тутилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида депутатларга маълумот берилди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси билан Фуқаролик ва Солиқ кодексларига, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қатор қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Жумладан, давлат унитар корхонаси, унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шакллари бекор қилинмоқда.
Шунингдек, Фуқаролик кодексида корпоратив шартнома, консорциум, консорциум шартномаси каби институтларнинг ҳуқуқий мақомларини белгилаш, масъулияти чекланган жамиятларни ташкил этишда таъсис шартномасини тузиш талабини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Мавзуга оид
09:09 / 11.07.2026
Энди овчилик гувоҳномаси учун курс ва тестдан ўтиш талаб этилади
10:20 / 08.07.2026
Паст хавф тоифасидаги нодавлат таълим муассасалари текширилмайди
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026