Ўзбекистон | 00:18 / 16.03.2023
32403
1 дақиқада ўқилади

Прокурор Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарига айланди

Вилоятнинг янги ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам асли прокурор ҳисобланади.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Фарҳоджон Ваҳобович Исмоилов Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фарҳоджон Исмоилов 1970 йил Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. 1997 йилда Фарғона политехника институтини, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институти тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳандис, ҳуқуқшунос.

Ф.Исмоилов меҳнат фаолияти давомида Фарғона шаҳар суди суд ижрочиси ва прокуратура органларида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

  • Маълумот учун, 2022 йил охиридан Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлган, 2023 йил 13 мартида лавозимга тасдиқланган Улуғбек Қосимов 2019 йил сентябридан 2021 йил февралига қадар Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
  • Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2020 йил ёзидан буён Усмон Туропов ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид