11:59 / 07.04.2023
5224

Исроил ракеталарга жавобан Ғазо ва Ливанга зарба берди

БМТнинг UNIFIL тинчликпарвар миссияси Исроил ва Ливан ҳаво ҳужумларидан кейин урушни хоҳламаслигини айтди. Воқеа «хавфли ва жиддий кескинлик авж олиши мумкин», дея огоҳлантирди миссия.

Фото: Getty Images

Исроил Ғазо сектори ва жанубий Ливанга ҳаво ҳужумлари уюштириб, бу ушбу йўналишдан Исроил ҳудудига бир неча ўнлаб ракеталар отилганидан сўнг ҲАМАС ҳаракати нишонларига қаратилганини кўрсатди. Бу ҳақда 7 апрель, жума куни Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) хабар берди. Зарбалар маҳаллий вақт билан соат 04:30 (Тошкент вақти билан 06:30)да берилган. 

AFP хабарига кўра, Ливан жанубидаги Тир шаҳри яқинида, шунингдек, Ғазо секторида портлашлар эшитилган. Ливан хавфсизлик манбасининг dpa ахборот агентлигига айтишича, Исроил самолётлари Тир ҳудудидаги фаластинлик қочқинлар лагери четидаги қишлоқ хўжалиги даласига зарба берганидан кейин камида учта портлаш содир бўлган. 

Баёнотда айтилишича, Исроил мудофаа кучлари «ҲАМАС» террорчилик ташкилотининг Ливандан ҳаракатланишига рухсат бермайди ва бу давлатни ўз ҳудудидан ракеталар отилиши учун жавобгар деб ҳисоблайди». 

БМТнинг UNIFIL тинчликпарвар миссияси Исроил ва Ливан ҳаво ҳужумларидан кейин урушни хоҳламаслигини маълум қилди. «Иккала томон ҳам урушни хоҳламаслигини айтди», деб таъкидлади UNIFIL. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликпарвар миссияси иккала давлат билан алоқада эканини билдирган ва барча иштирокчиларни ҳужумларни тўхтатишга чақирган. «Бир кун олдин содир бўлган воқеа хавфли ва жиддий эскалацияга олиб келиши мумкин», - дея огоҳлантирди миссия. 

6 апрель куни Исроил шимоли Ливан ҳудудидан туриб ракета орқали ўққа тутилди. Ғарбий Жалиледа ҳаво тревогаси эълон қилинган.

Исроиллик ҳарбийларга кўра, мамлакат ҳудудига 30 та ракета учирилган. Yediot News хабарига кўра, шундан беш ракета нишонга келиб теккан. Ракеталарнинг аксар қисми «Темир гумбаз» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими орқали тутиб қолинган.

Top