Жаҳон | 15:12 / 19.04.2023
18866
5 дақиқада ўқилади

Зеленский яна фронт чизиғига келди, Херсон ўққа тутилди. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 419-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • РФ Давлат думаси давлатга хиёнат учун умрбод қамоқ жазоси тўғрисидаги тузатишни қабул қилди, шунингдек, яна бир тузатишга кўра, халқаро ташкилотлар қарорларини ижро этишда ёрдам кўрсатганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум этиш мумкин.
  • Кремл Владимир Путин аннексия қилинган Херсон области ва «ЛХР»даги Россия қўшинлари олдига борганини хабар қилди.
  • Володимир Зеленский Донецк областида Россия қўшинлари қуршаб олишга ҳаракат қилаётган Авдийивка шаҳрига келиб, украин ҳарбийларининг олдинги позицияларида бўлди.
  • Москва ҳарбий комиссари Максим Локтев ҳарбий хизматга чақирилувчилар юздан таниш тизими орқали қидирилишини маълум қилди.
  • Бедарак йўқолганлар бўйича комиссар Олег Котенконинг маълумотига кўра, айни вақтда етти ярим мингдан ортиқ украин ҳарбийлари бедарак йўқолганлар деб ҳисобланади.
  • Германия ҳукумати Киевга дастлабки Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими топширилгани ҳақида маълум қилди.
  • 18 апрел куни кечқурун украиналик зенитчилар Запорижжя ва Днипрода еттита дрон уриб туширилгани ҳақида маълум қилишди. Шундан олтитаси Shahed русумли учувчисиз учиш қурилмалари бўлган.

Владимир Путин Херсон областида

Владимир Путин Херсон областининг аннексия қилинган қисмидаги «Днепр» қўшинлари гуруҳи штабига ва аннексия қилинган «ЛХР»даги Миллий гвардиянинг «Восток» гуруҳи штабига ташриф буюрди. Бу ерда у қўмондонларнинг ҳисоботларини тинглади, ҳарбийларни Пасха билан табриклади ва уларга икона нусхаларини совға қилди. «Агентство» нашрига кўра, Путиннинг ташрифи ўтган ҳафтада амалга оширилган бўлиши мумкин - Кремл сайтида жойлаштирилган видеода у шундай дейди: «Сейчас вот Пасха будет, да?» (Ҳозир Пасха кириб келмоқда, шундайми?). Кўп ўтмай видеодан «будет» сўзи қирқиб олинди. Бу РФ президенти кенг кўламли босқин бошидан буён Украина ҳудудига иккинчи бор келиши: 2023 йил мартида у аннексия қилинган Мариуполда бўлганди.
Россия президенти матбуот хизмати / EPA / Scanpix / LETA

Володимир Зеленский Авдийивкада 

Володимир Зеленский Авдийивкага келиб, Украина қўшинларининг олдинги чизиқдаги позицияларида бўлди. Авдийивка — Россия аннексия қилган Донецкдан шимолдаги шаҳар бўлиб, 2014 йилдан буён фронт чизиғи ушбу шаҳар атрофидан ўтади.
Украина президенти матбуот хизмати
Зеленский «Донецк» оператив-тактик гуруҳи қўмондони ҳисоботини тинглади, Украина ҚК жангчилари билан мулоқот қилиб, уларга давлат мукофотларини топширди
Украина президенти матбуот хизмати
«Бугун мен шу ерда бўлиш шарафига муяссар бўлдим, сизга кўрсатаётган хизматингиз, еримизни, Украинани, оиламизни ҳимоя қилаётганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Сизларни байрам билан, Пасха билан табриклайман, ва сизга фақат ғалаба тилайман — буни ҳар бир украиналик учун тилайман, бу барчамиз учун жуда муҳим», — деган президент ҳарбийлар билан учрашувда.
Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти матбуот хизмати

Херсонга зарба

Россия қўшини 18 апрел куни Херсон марказини ўққа тутди. Маҳаллий ҳукумат хабар беришича, бу шаҳар Марказий бозорига мўлжаллаб йўлланган зарба бўлган. Херсон области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олександр Прокудин томонидан эълон қилинган сўнгги маълумотларга кўра, тинч аҳоли вакилларидан бири киши ҳалок бўлиб, яна тўққиз киши яраланган. Россия томони Херсон ўққа тутилиши бўйича изоҳ бермаган. Қуйида шаҳар ўққа тутилиши оқибатлари акс этган суратлар.

Тинч аҳоли вакиллари зарбадан кейин бозорда бутун қолган маҳсулотларни йиғмоқда
Hryhorii Shmatko / Suspilne Ukraine / JSC UA:PBC / Global Images Ukraine / Getty Images
Херсон ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакили
Hryhorii Shmatko / Suspilne Ukraine / JSC UA:PBC / Global Images Ukraine / Getty Images
Украиналик ҳарбийлар ва шифокорлар ярадорга ёрдам кўрсатмоқда
Dina Pletenchuk / AFP / Scanpix / LETA
Тез ёрдам шифокорлари ракета зарбаси чоғида жароҳат олган херсонлик аёлга ёрдам кўрсатишмоқда
Hryhorii Shmatko / Suspilne Ukraine / JSC UA:PBC / Global Images Ukraine / Getty Images

Донбасс шимолидаги украин танкчилари

 

Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

 

Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид