Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгиҳаётда ўлдирилган 12 ёшли қизнинг қотиллиги бўйича тергов якунланди. Иш судга оширилган
31 январь куни Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизнинг мурдаси топилган, 29 ёшли эркак қотилликда гумонланиб, қўлга олинганди.
Бош прокуратура қизнинг жасадида зўрлик ва қотиллик аломатлари борлигини маълум қилган, ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қотиллик) 2-қисми “в, з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилганди.
Дастлабки расмий хабарда жиноят ишидаги асосий гумондор – 29 ёшли эркак марҳум яшаган уйда устачилик қилгани, у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушлангани келтирилганди.
Кейинчалик гумонланувчи марҳумнинг қўшниси экани маълум бўлди. Таъкидланишича, қизча қидирилаётганда у ҳам қўшниларга қўшилиб бирга қидиришган, одамлар қизнинг мурдаси ётган томонга бормоқчи бўлганда уларни чалғитиб бошқа жойга олиб кетган. Марҳумнинг онаси унга умрбод қамоқ жазоси берилишини сўраганди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг хабар беришича, мазкур жиноят иши бўйича тергов якунланган.
“Жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди”, дейилади расмий хабарда.
Мазкур воқеа жамоатчилик орасида резонансга сабаб бўлган, ижтимоий тармоқларда қотил-педофилга қатъий жазо берилиши, педофилликка мойил шахсларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилиши ҳақида чақириқлар янграганди.
“Давлат ҳар бир боланинг мактабга бемалол бориб-келиши, кўчада қўрқмасдан ўйнаши учун шароит яратиши лозим”, дея таъкидлаганди фаоллардан бири.
Ҳолатга муносабат билдирган Болалар омбудсмани эса вояга етмаган шахсларга жинсий зўравонлик қилганлар афв этилмаслиги, муддатидан аввал шартли озодликка чиқарилмаслиги кераклигини айтганди.
Мавзуга оид
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
15:26 / 05.05.2026
“Ҳожатхона излаб, трансформаторга кириб қолган” – Мингбулоқда ток урган бола қўлларидан айрилди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
19:28 / 01.05.2026