Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда "Проект" нашри ва журналистлари "чет эл агентлари" деб эълон қилинди
Россия Адлия вазирлигининг “чет эл агентлари” рўйхати журналист Роман Супер, сиёсатшунос Дмитрий Орешкин ва “Проект” нашрининг бир қатор ходимлари билан тўлдирилди.
Россия Адлия вазирлигининг “чет эл агентлари” реестри 2 июн, жума куни сиёсатшунос Дмитрий Орешкин ҳамда журналистлар Роман Супер ва Максим Кузахметовларнинг исмлари билан тўлдирилди. Бундан ташқари, рўйхатга "Проект" суриштирув нашри ва Ярославл вилоятидаги "Ярновости" нашри киритилган.
Россия расмийлари нуқтайи назаридан Роман Супер Россия ҳукумати қарорлари ва уларнинг сиёсати ҳақида "нотўғри маълумот" тарқатган, шунингдек, Украинадаги урушга қарши чиққан.
Орешкин ва Кузахметов урушга қарши чиққан ҳамда Украина ҳукуматини қўллаб-қувватлаган, шунингдек, бошқа "чет эл агентларнинг" материалларини тарқатган, дейилади вазирлик маълумотида. Ўз навбатида, "Проект" ва "Ярновости" нашрлари Россия ҳукумати фаолияти ҳақида "нотўғри маълумотлар" тарқатган, деб хабар берди Россия Адлия вазирлиги.
"Проект" нашри ходимларининг исмлари ҳам рўйхатга киритилди: Роман Баданин, Михаил Рубин, Катя Аренина, Виталий Солдацких, Михаил Маглов, Полина Махолд, Борис Дубах, София Маневич. Шу билан бирга, реестрга иккита тахаллус ҳам киритилди, дея хабар беради "Агентство" интернет-нашри. “Проект”га “чет эл агент” мақоми берилишини шарҳлар экан, журналистлар Адлия вазирлиги илгари “номақбул ташкилотлар” рўйхатига киритилган нашрни ушбу реестрга биринчи марта киритаётганини таъкидлади.
Мавзуга оид
13:33 / 19.04.2025
Россиядаги «чет эл агентлари» рўйхати журналистлар ва блогерлар билан тўлдирилди
13:23 / 10.04.2025
Boosty сервиcи деярли 30 га яқин «чет эл агенти»нинг аккаунтини блоклади
10:59 / 08.02.2025
Россияда олти киши ва «Бирдамлик зонаси» «чет эл агенти» деб эълон қилинди
09:55 / 18.01.2025