«Доим кимларгадир рад жавоби берилади» – АҚШ элчиси сайёҳлик ва талаба виза бўйича аризаларнинг тенг ярми нима учун рад этилишига изоҳ берди
Америка Қўшма Штатларининг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеникнинг Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида 2022 йилда туристик ва ишбилармонлик визаси сўраб мурожаат қилган ўзбекистонликларнинг 47 фоизига нима учун рад жавоби берилгани, АҚШга ноқонуний йўллар билан боришнинг оқибатлари, қайси турдаги визалар ушбу мамлакатда ишлаш ҳуқуқини бериши ҳақида сўз боради.
2022 йилда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ўзига мурожаат қилган Ўзбекистон фуқароларининг 47,04 фоизига B тоифали визалар (сайёҳлик ва ишбилармонлик визалари) беришни рад этган. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида айтилади. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида 2-ўринни эгаллаган, ҳатто Туркманистон фуқаролари ҳам ўзбекистонликлардан кўпроқ виза олишган.
“Мен визалар сонини қиёслашдан тийиламан, чунки бошқа давлат фуқароларига берилган визалар статистикасидан бехабарман. Сизга шуни айтишим мумкинки, 2022 йилда коронавирус пандемияси кузатилган йилларга нисбатан кўпроқ виза талабгорлари билан суҳбат ўтказдик ва 2019 йилдагига қараганда 2022 йилда анча кўп виза ажратдик.
Биласизки, пандемиядан кейин элчихонамиз айни пайтга келиб тўлиқ иш режимига қайтган ва ҳар қачонгидан кўпроқ одамларни суҳбатдан ўтказмоқдамиз. Виза талабгорлари ҳар қачонгидан ҳам кўпайиб боряпти ва бу ҳар йили кўпдан кўп одамлар – улар талаба бўладими ёки тадбиркор, бундан қатъи назар АҚШга интилаётганининг ижобий белгиси ҳисобланади. Биз манфаатларимиз йўлида имкон қадар кўпроқ алоқалар ўрнатган ҳолда Қўшма Штатларга имкониятларимиз даражасида кўпроқ саёҳат қилишни рағбатлантиришни истаймиз. Афсуски, виза талабгорларининг барчасига виза беришнинг иложи йўқ ва доим кимларгадир рад жавоби берилади.
Кимгадир виза берилган тақдирда ҳам биз ушбу шахс ҳақиқатан ҳам Қўшма Штатларга қонуний йўл билан борадими ёки, йўқ, буни билмаймиз. У ўз визаси муддатини узайтиришни сўраб мурожаат қилиши ҳам мумкин. Агар АҚШга борган шахс мамлакатда бўлиш ҳуқуқини берувчи виза муддатини узайтиришни сўраб мурожаат қилгудек бўлса, АҚШ ҳукуматидан бу ҳақда бизга хабар келиб тушади. Бу эса бизга ким Қўшма Штатларда қонуний асосда саёҳат қилаётганини, кимлар эса катта эҳтимол билан АҚШга ноқонуний фаолият учун бораётганини яхшироқ тушуниш имконини беради”, дея таъкидлаган элчи.
Жонатан Ҳеник, шунингдек, АҚШга ноқонуний боришга уринаётган ўзбекистонликлар масаласига ҳам тўхталган.
“Сўнгги ойларда Ўзбекистоннинг кўплаб фуқаролари Мексика орқали АҚШга ноқонуний кириб боришга уринаётган ҳолатлардан хабаримиз бор. Улар бу йўл орқали Дисней Лэндда айланиб келиш учун боришяпти деб ўйламайман. Улар Қўшма штатлардаги иқтисодий имкониятлардан хабардор бўлгани, аммо қонуний йўл билан бу ерга келиша олмагани учун бунга қўл уришяпти ва бу бугунги реаллик.
Чунки бу ерда иқтисодий аҳвол жуда мураккаб. Миллионлаб ўзбеклар оилаларини боқиш учун Россияда ишлаётганини биламиз. Бундай вазиятда Ўзбекистон фуқароларининг АҚШ ва бошқа давлатлардан иқтисодий имкониятлар излаши табиий ҳол. Аммо АҚШ Конгресси томонидан зиммамизга юклатилган мажбуриятга кўра, сайёҳлик ёки талаба визаси билан Қўшма Штатларга бормоқчи бўлганлар қонуний йўл билан мамлакатимизга бориб-келишига [яъни айнан саёҳат қилиш ва ўқиш учун бораётганига – таҳр.] ишонч ҳосил қилишимиз керак. Шу сабабли кимдир виза олиш учун мурожаат қилса, аммо АҚШга сайёҳ сифатида бормоқчи бўлаётган бу шахснинг асл нияти бошқача экани бизга маълум бўлса, афсуски, қонун бўйича унга виза беришни рад этишга мажбурмиз.
АҚШ билан чегарадош мамлакатлар орқали мамлакатимиз чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтишга уринган ва қўлга тушган ўзбекистонликларнинг аниқ сони ҳақида маълумотга эга эмасман. Ўйлашимча, мингга яқин ҳолатлар аниқланган. Очиғини айтганда, бу жуда хавфли йўл. Мен шундай хаёлда юрганларни бу қарордан воз кечишга чақирган бўлардим. Чунки улар Мексика ёки бошқа давлат орқали АҚШ ҳудудига олиб ўтиб қўйишни ваъда қилувчи, аммо сўзининг устидан чиқолмайдиган жиноятчилар тузоғига тушиб қолиши мумкин, бу эса жуда хавфлидир. Қолаверса, катта харажат эвазига сизни ортга қайтариб юбормасликлари учун ҳеч қандай кафолат йўқ. Шу сабабли одамларга Қўшма Штатларга келиш учун ноқонуний йўлларни изламасликни маслаҳат берган бўлардим”, дейди АҚШнинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси.
Дипломат грин-картада ғолиб бўлиш, маҳаллий бизнес эгасининг ҳомийлиги ёки АҚШдаги университет талабаси бўлиш орқали ҳам ушбу мамлакатда ишлаш ҳуқуқини қўлга киритиш мумкинлигини эслатган.
“Кўплаб ўзбеклар билишадики, сўнгги йилларда грин-карта ютган фуқароларининг сони бўйича Ўзбекистон сўнгги йилларда ТОП тўртта ёки бешта мамлакатдан бири бўлиб қолмоқда. Бу АҚШга бориш ва имкониятларини юзага чиқаришнинг қонуний йўли ҳисобланади. Бунинг яна бошқа йўллари ҳам бор. Масалан, Қўшма Штатлардаги олий таълим муассасаларига ўқишга кирган талабалар ҳам визасида кўрсатилган муддат охиригача маълум вақт давомида ишлаш ҳуқуқига эга. АҚШ субъекти ҳисобланган тадбиркор ёки компания сиз учун ҳомийликни зиммасига олиши орқали ҳам мамлакатимизда қонуний ишлашингиз мумкин бўлади”, дея таъкидлаган Жонатан Хэник.
Аввалроқ Kun.uz’га мурожаат қилган ўзбекистонликлар DV-2023 дастурида ғолиб бўлишгани, бироқ АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ғолибларни интервьюга чақириш масаласига сусткашлик билан ёндашаётгани, фақат душанба кунига белгиланаётган суҳбатлар кўп марта байрам саналарига тўғри келгани ортидан куйиб кетгани, Ўзбекистонга келиб АҚШ элчихонасига виза олиш учун мурожаат қилганларни деб суҳбатга кира олмаётганидан шикоят қилишганди.
Суҳбатдошлар июн ойига атиги 90 та, июлга эса 99 та кейс бўйича суҳбат белгилангани, боз устига, негадир асосан кичик рақамли кейслар суҳбатга чақирилаётгани, ҳозиргача ғолибларнинг атиги 44 фоизи суҳбатга чақирилгани, дедлайн (30 сентябр)гача катта кейсларга навбат етиб ҳам келмаслигидан хавотирларини билдиришганди.
Ватандошлар элчихона суҳбат ўтказиладиган кунларни кўпайтириши, душанба кунлари ўтказилмай қолган интервью кунларини компенсация қилиб бериши ҳамда суҳбатга чақирилувчилар лимитини ошириши шарт деган фикрда.
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Консуллик бўлими ўзбекистонликларнинг шикоятларига муносабат билдириб, кўриб чиқилаётган DV кейсларнинг сони ойдан ойга фарқ қилиши, ёз ойларида ўзбекистонлик талабаларга кўпроқ виза расмийлаштиришга устуворлик берилишини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
23:19 / 22.01.2025
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
21:40 / 22.01.2025
Трамп Путинни Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди
18:05 / 22.01.2025
Трамп президентликка киришган куниёқ бир неча судга берилди
17:59 / 22.01.2025