Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Украина ёшларига муносиб ҳаёт ҳақида ваъда берди
Украина президенти Володимир Зеленский кечки нутқида украиналикларни 2021 йилда ташкил этилган Украина давлатчилиги куни билан яна бир бор табриклади.
У мамлакат ёшларини ўз ватанида хавфсиз ва эркин келажак кутаётганига ишонтирди.
«Давлат уларга муносиб, маданиятли ва хавфсиз ҳаёт кечиришлари учун мутлақо барча имкониятларни яратиб бера олади ва шундай қилишга мажбур. Эркин ва муносиб ҳаётни», деди Украина президенти.
Аввалроқ, кечки видеомурожаатда Украина президенти Володимир Зеленский Украина «учувчисиз учиш аппаратлари армияси» ишининг биринчи йили ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашганди.
Мудофаа учун барча учувчисиз учиш аппаратлари керак – оддий дронлардан тортиб денгиз ва узоқ масофаларда ҳаракат қила оладиган зарба берувчи дронларгача, деди давлат раҳбари.
Дронлардан фойдаланиш кўпинча олий қўмондон штаби йиғилишларида муҳокама қилинадиган мавзуга айланяпти, дея қўшимча қилди Зеленский.
«Украина дронларидан фойдаланиш билан боғлиқ яхши хабарлар кўпаяди», деб ишонтирди Украина раҳбари.
Мавзуга оид
09:00
Россиянинг оммавий ҳужуми: Киевда 4, Харкивда 5 киши ҳалок бўлди
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026