11:35 / 04.08.2023
1973

Ўзбекистон ва Фаластин ИҲТ доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Фаластин элчисини қабул қилди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев кеча Фаластин элчиси Жавад Муҳаммад Авад билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-ҳуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Маълумот учун, элчи Жавад Муҳаммад Авад 2023 йил 12 апрель куни Ўзбекистон президентига ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Top